Бўстонлиқда машинада уриб юборилган аёл жойида вафот этди
![Бўстонлиқда машинада уриб юборилган аёл жойида вафот этди](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3695723893.jpg)
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 13 январь куни соат 08.30 ларда, Тошкент шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз А.У. бошқарувидаги «Спарк» русумли автоуловида пиёдани уриб юборган.
Манбаларимизнинг берган хабарига кўра, у Бектемир-Чорбоғ йўлининг 68-километрида кетаётиб, Осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 35-40 ларда бўлган шахси номаълум аёл пиёдани уриб юборган. Натижада шахси номаълум аёл пиёда олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кожексининг 266-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter