Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Хитой электромобилларидан қўрқмоқда

Байден Хитой электромобилларидан қўрқмоқда

У Хитойни электромобиллар ёрдамида махфий маълумотларни йиғишда гумон қилган.

АҚШ президенти Жо Байден Савдо вазирлигига Хитой автомобиллари, жумладан, электр транспорт воситалари миллий хавфсизликка таҳдид солаётганлигини текшириш ва ўрганишни буюрди, деб ёзади Financial Times (FT).

Шу билан бирга, президент ўз маъмурияти Хитойнинг бундай автомобилларни экспорт қилиш орқали миллий хавфсизликка путур етказишига йўл қўймаслик учун кўриши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилашни топширди.

«Хитой сиёсати бизнинг бозоримизни ўз автомобиллари билан тўлдириши, бу эса миллий хавфсизлигимизга таҳдид солиши мумкин. Мен бунга йўл қўймайман», — деди давлат раҳбари текширув бошланганини эълон қилар экан.

Байден Хитой автомобилларини «ғилдиракли смартфонлар»га қиёслади ва улар АҚШ фуқаролари ва инфратузилмаси ҳақидаги нозик маълумотларни тўплаши ҳамда Хитой расмийларига юбориши мумкинлигидан хавотир билдирди. У, шунингдек, Хитой расмийлари Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилларга масофадан кириш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмади.

АҚШ расмийлари бир неча йиллардан бери Америка бозорини Хитой автомобиллари эгаллаши хавфи ҳақида гапириб келмоқда. Ҳатто кўплаб Америка компаниялари Хитойда автомобиль ишлаб чиқаради ва кейин уларни АҚШга экспорт қилади.

2023 йилда Хитойдан АҚШга экспорт қилинадиган электр транспорт воситаларининг деярли учдан бир қисмини Шанхайдаги Tesla заводида ишлаб чиқарилган Tesla автомобиллари ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг