Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил охирига қадар утилизация йиғими ундирилмайди

Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил охирига қадар утилизация йиғими ундирилмайди

«Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (665-сон, 29.10.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

  • юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);
  • юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
  • ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек, эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг