Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автотранспортни «техкўрик»дан ўтказишда қулайлик яратилди

Автотранспортни «техкўрик»дан ўтказишда қулайлик яратилди

Фото: «Xabar.uz»

«Машинамнинг техпаспортини янгилаш учун тегишли давлат органига борганимда, энди техкўрик хусусий секторга ўтгани, узоғи соат 17:00 гача улгурсам, ишим бугуннинг ўзида битишини айтишди. Соатимга қарасам – 16:10. Улгураман, дедиму йўлга чиқдим. Лекин қаерга боришни билмай тўхтаб қолдим. Телефон орқали электрон қидирув бердим, натижа йўқ. Хуллас, Тошкентнинг чорак қисмини айланиб, ниҳоят топдим. Соат эса аллақачон беш...»

Бундай вазият кўпчиликка танишдир?! Ўша пайтда нафақат кетказилган ёқилғи, балки бекор ўтган вақтга ҳам ачинасан.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида яратилган янги қулайлик эса автомобиль эгаларига маъқул келиши мумкин.

Энди фуқароларимиз юридик шахслар томонидан М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш лабораториялари жойлашган манзиллар, локациялар ҳамда боғланиш учун телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни my.gov.uz орқали олиш имкониятига эга.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг