Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилни тиббий ниқобсиз бошқариш мумкин. Аммо...

Автомобилни тиббий ниқобсиз бошқариш мумкин. Аммо...

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига манба ҳавола қилинган ҳолда, автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинлиги ҳақидаги маълумот тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, ҳақиқатдан ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан: ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак; иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси бартараф этилганидан далолат бермайди. Унутманг, кўплаб инсонларнинг саломатлиги сизнинг мулоҳазали бўлишингизга ва сантария-эпидемиология хавфсизлигига риоя қилишингизга боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг