Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилда юриш учун махсус рухсатнома олишга қандай ҳужжатлар керак?

Автомобилда юриш учун махсус рухсатнома олишга қандай ҳужжатлар керак?

Фото: ЙҲХББ

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида автомобиллар ҳаракати чекланиши ва махсус рухсатнома билан ҳаракатланиш ҳақида хабар берилган эди. Махсус рухсатнома Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади.

ДХМ томонидан махсус рухсатнома олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлиши маълум қилинди.

Ҳозирча рухсатномани олиш учун қуйидагилар керак бўлади:

— фуқаролик паспорти;

— автомототранспорт техник паспорти;

— Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

— тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

— лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

— рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

— ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

«Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, «Давлат белгиси» ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кўчаларда ҳаракатланиш мақсадида автотранспорт воситаларига махсус рухсатномани учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюришдан олдин қўнғироқ қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилиши лозим. Телефон рақамлари билан ушбу хабарда танишиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг