Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобил транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига

Автомобил транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига

Коронавирус пандемияси пайтида автотранспорт сохасида фақат юк ташувларини амалга оширишга рухсат этилган. 2020 йил 30 мартдан республика ҳудудида барча автоқатновлар тўхтатилиши муносабати билан, халқаро юк ташувларга рухсат берувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни (дозвол) миллий ташувчиларга рухсат берувчи хужжатлар бошқармаси ходимлари томонидан тарқатиш имконияти булмайди.

Юқоридаги холатдан келиб чиқиб хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни чоп этиш ва тарқатиш масофавий ишлаш режимида ташкил этилади.

Рухсатномаларни миллий ташувчиларга етказиб бериш «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг тезкор почта хизмати орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда халқаро юк ташувларга рухсат берувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномалар учун ариза берилганда қабул қилиб олувчининг манзили аниқ кўрсатилишини сўраб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг