Актёрга нисбатан чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда актёр Жасур Кенжаев автомобиль бошқариб кетаётиб телефонида видео олгани учун жаримага тортилди.
Бу билан у йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандини бузиб ҳаракат қилган. Яъни транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланган.
Жасур Кенжаевнинг автомашина бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидасига амал қилмасдан, хавфсизлик камарини тақмасдан, уяли телефондан фойдалангани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддасининг 1-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ҳамда 128-1-моддасига (транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши) асосан чора кўрилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter