01 571 SАV авторақами 220 млн сўмга сотилгани ҳақиқатга зид
2019 йилнинг 25 январида турли ижтимой тармоқлар ва интернет ресурсларида 01 571 SАV авторақами 220,4 млн сўмга «ЎзRTХБ» АЖ нинг онлайн аукционида сотилганлиги тўғрисида хабар тарқатилганди.
Биржа матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ 01 571 SАV авторақами оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, ИА, III, IIIА типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (РЎДРБ) рўйхатига киритилмаганлиги сабабли тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга зид.
Шу билан бирга, юқоридаги қарорга кўра жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича берилиши мумкин. Бунинг учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига ариза билан мурожаат қилишлари керак.
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида белгиланган.
«ЎзRTХБ» АЖ ОАВ вакиллари ва блогерлардан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter