Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда энг кўп сотилган автомобиллар эълон қилинди (топ-10)

2022 йилда энг кўп сотилган автомобиллар эълон қилинди (топ-10)

Focus2Move 162 мамлакатдаги маълумотлар асосида 2022 йилда энг кўп сотилган автомобил моделларини аниқлади.

Таъкидланишича, автобозор «электрлаштириш» томон шитоб билан интилаётганига қарамай, жаҳон рейтингида ҳамон анъанавий автомобиллар етакчилар қаторини тўлдириб турибди.

2022 йилда энг кўп сотилган автомашина Toyota Corolla бўлди — 1,12 млн.та. Бир йил илгаригига нисбатан кичик пасайишга қарамай (-2,8 фоиз), ушбу япон автоси бошқалардан анча ўзиб кетди.

Toyota Corolla

Иккинчи ўринда ҳам япон машинаси — фақат бу гибрид Toyota RAV4 (868 398, -13,7 фоиз).

Toyota RAV4

Шимолий Америка бестселлери, америкача ҳаёт тарзи рамзи Ford F-Series катта пикапи — учинчи ўринда (786 337, -8,8 фоиз).

Ford F-Series

Электромобилларнинг энг харидоргири ҳозирча глобал авторейтингда тўртинчи ўринда — Tesla Model Y (759 579, +88,7 фоиз). Катта ўсиш натижасида Tesla ўтган йилга нисбатан 15 поғона юқорилади, катта эҳтимол билан бўлғуси «чемпион».

Tesla Model Y

Бешинчи ўринда — Toyota Camry (667 968, -2,6 фоиз).

Энг кўп сотилган автомобиллар (топ-10)

  1. Toyota Corolla
  2. Toyota RAV4
  3. Ford F-Series
  4. Tesla Model Y
  5. Toyota Camry
  6. Chevrolet Silverado
  7. Honda CR-V
  8. Toyota Hilux
  9. Hyundai Tucson
  10. Ram Pick-up

Етакчи ўнликдаги 5 авто — японларники.

Топ-100 даги жиддий ўзгариш: Хитойнинг BYD Song электромобили 85-ўриндан 14-ўринга, BYD Qin Plus эса 120-поғонадан 24-поғонага сакради. Кейинги рейтинглар тепасида хитойликларни кўрсак ажабланмаймиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг