Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский референдумлар сабаб Путинга «ултиматум» қўйди

Зеленский референдумлар сабаб Путинга «ултиматум» қўйди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан Украина ҳудудларида ўтказилган «референдумлар»га кескин муносабат билдирди.

Агар Россия Федерацияси ДХР, ЛХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар натижаларини тан олса, у Владимир Путин билан музокара столида ўтирмайди.

«Россия томонидан ушбу сохта референдумларнинг нормал деб қабул қилиниши, ҳозир Қрим сценарийсининг амалга оширилиши, Украина ҳудудини ўзига қўшиб олиш бўйича навбатдаги уриниш шуни англатадики, бизнинг Россия президенти билан гаплашадиган гапимиз йўқ. Аннексия (босиб олиш) — уни бутун инсониятга қарама-қарши қилиб қўядиган қадамдир», — деди Зеленский.

Россия ОАВси маълумотларига кўра, ЛХР, ДХР ва Запорожье вилоятида овоз берганларнинг 90 фоизи, Херсон вилоятида эса 87 фоизи Россияга қўшилишни қўллаб-қувватлаган.

Ушбу референдум натижалари дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмаслиги айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг