Зеленский озод қилинган оролга борди
Россия билан уруш бошланганининг 500-кунида Украина президенти Владимир Зеленский Қора денгиздаги Илон оролига ташриф буюрди.
Зеленский бу оролни «ғалаба маскани» деб атади ва оролда ҳалок бўлган украиналик аскарларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
«Мен ўтган 500 кун учун мана шу ғалаба жойидан ҳар бир аскарга: қуролли кучларимиз, разведка ходимларимиз, Миллий гвардиямиз, чегарачиларимиз, Украина хавфсизлик хизмати, Миллий полициямиз, алоқачиларимизга раҳмат айтмоқчиман. Украина учун курашаётган барчага миннатдорлик билдираман», — деди Зеленский видеомурожаатида.
Украина раҳбари Қора денгиз ўртасида жойлашган кичик орол — Украина ўз ҳудудининг ҳар бир қаричини қайтаришига яққол мисол эканини таъкидлаган.
Қора денгиздаги Илон ороли 2022 йилнинг февралида Россия назоратига ўтган ва ўша йилнинг июн ойи охирида Украина уни қайтариб олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter