Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Исроил бўйича позициясини очиқлади

Зеленский Исроил бўйича позициясини очиқлади

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Германия, Буюк Британия ва Италия раҳбарлари, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский билан қўнғироқлашди. Бу ҳақда бош вазир девони хабар берган. 

«Бош вазир Бенямин Нетаняху бугун Германия канцлери Олаф Шолц билан гаплашди. Шунингдек, Владимир Зеленский, Италия бош вазири Жоржия Мелони ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан ҳам мулоқотлар ўтказилди», — дейилади идорада.

Европа давлатлари етакчилари ва Украина раҳбари Зеленский Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторидаги ҲАМАС гуруҳи 7 октябр куни Исроил ҳудудларига ракета зарбалари берди. Исроил бунга жавобан Ғазо ҳудудида операция бошланганини эълон қилди. 

Аввалроқ Туркия президенти Эрдўғон Яқин Шарқдаги тинчлик шартини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг