Зеленский Байден ва Трампни ортда қолдирди
Gallup тадқиқотига кўра, AҚШ аҳолисининг аксарияти Британия шаҳзодаси Уилям ва Украина президенти Владимир Зеленский ҳақида ўз сиёсатчиларидан кўра кўпроқ ижобий фикрда.
Украина президенти ҳатто АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трампни ҳам ортда қолдирган.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 57 фоизи Украина раҳбарини яхши кўради, 29 фоизи эса салбий.
Британия шаҳзодасига келсак, америкаликларнинг 59 фоизи уни ижобий, атиги 22 фоизи салбий қабул қилади. Шу билан бирга, AҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни респондентлар орасида атиги 41 фоиз қўллаб-қувватлаган ва 57 фоиз салбий овоз олган. Унинг сайловдаги эҳтимолий рақиби Доналд Трамп бироз яхшироқ қабул қилинади - 41 фоиз маъқуллаш 55 фоиз салбий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter