Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Запороже вилоятида шифохона ўққа тутилди. Эндигина дунёга келган гўдак ҳалок бўлди

Запороже вилоятида шифохона ўққа тутилди. Эндигина дунёга келган гўдак ҳалок бўлди

Бугун 23 ноябрь кунига ўтар кечаси Запороже вилоятининг Волнянск шаҳрида маҳаллий шифохонанинг туғруқ бўлими Россия томонидан ўққа тутилди. Натижада бола вафот этган. Бу ҳақда Запороже вилояти маъмурияти раҳбари Александр Старух маълум қилди.

«Қалбимизни қайғу қамраб олди – эндигина дунёга келган гўдак ҳалок бўлди», — дейди вилоят раҳбари.

Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг аниқлик киритишича, отишма вақтида аёл ва унинг янги туғилган боласи, шунингдек, шифокор туғруқхонада бўлган. Қутқарувчилар шифокор ва аёлни вайроналар остидан тириклайин олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

Ўққа тутилган жойда ишлар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг