Ёш оилаларга никоҳ таътили берилади — Хитой
Хитойда ёш оилаларга никоҳ таътили берилади, мақсад — мамлакатда туғилишни ошириш. Бу ҳақда Asia One хабар берди.
Хитой ОАВ хабарларига кўра, таътил кунлари қанча бўлишини провинцияларнинг ўзлари белгилайди. Масалан, Гансу ва Шанси провинциялари ёш оилаларга энг кўп таътил (30 кун) берса, Шанхай — 10 кун, Сичуан атиги 3 кун беради.
Хитойда аҳоли сони кескин камайишни бошлаган, бу 1985–2015 йилларда амалда бўлган, аҳоли сонини камайтириш мақсадида жорий этилган «бир оилага — бир бола» сиёсатининг оқибати. Қолаверса, таълим олиш қимматлашиб кетгани туфайли кўплаб хитойликлар биргина фарзандли бўлишни ҳам исташмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter