Йирик тадбиркор бир суткада 13 миллиард доллар йўқотди

Aмерикалик тадбиркор, Tesla, SpaceX ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск сўнгги 24 соат ичида 13 миллиард доллар йўқотди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
«Илон Маск учун сўнгги 24 соат алғов-далғовли бўлди», деб ёзади агентлик.
Материалда қайд этилишича, молиявий аҳволнинг пасайишига бир кун аввал Tesla акцияларининг 9,75 фоизга пасайиши ва SpaceX томонидан яратилган, осмонда бор-йўғи тўрт дақиқа вақт ўтказган экспериментал Starship ракетасининг портлаши сабаб бўлган.
«Маскнинг соф бойлиги 12,6 миллиард долларга камайди, бу жорий йилдаги энг катта пасайишдир», — дейилади мақолада.
Аввалроқ яна бир миллиардер Жефф Безос бир йилда 57 млрд доллар йўқотгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter