Йигирма саккиз йил аввал хотини «ўлдирган» эркак тирик бўлиб чиқди
Бразилиялик эркак 28 йил давомида ҳужжатларга кўра марҳумлар рўйхатига киритилган, деб ёзади Oddity Central нашри. У нафақага чиқмоқчи бўлгунга қадар буни билмаган.
Бразилия расмийларига кўра, 70 ёшли Маноэл Марсиано да Силва ўлган деб тахмин қилинган ва 28 йил аввал шаҳар қабристонига гуёки дафн этилган. Эркакнинг ўзи ҳам бу ҳақда билмаган ва муаммо ҳақида пенсия ололмаган, сайловларда овоз бера олмаган ва бепул тиббий хизматдан фойдалана олмаган вақтидан кейин билган.
Шундан сўнг, Маноэл ўз терговини бошлади ва унинг собиқ рафиқаси гувоҳлар билан бирга 1995 йилда маҳаллий ҳокимиятга унинг ўлимини эълон қилганини билди. Эркак учун собиқ хотинининг нега бундай қилгани номаълумлигича қолди. Шундан сўнг, да Силва «тирилмоқчи» бўлди, аммо бу у ўйлагандан ҳам қийинроқ бўлиб чиқди.
Вазиятни ўнглаш учун бразилиялик адвокат ёллади. Бармоқ излари унинг тириклигини исботлашга ёрдам берди, аммо Маноэл ўлмаганини тасдиқлаш учун бир нечта гувоҳларни топишга ҳам мажбур бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter