Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониялик олим ўзбек тили бўйича дарслик яратди

Япониялик олим ўзбек тили бўйича дарслик яратди

Японияда ўзбек тили бўйича дарслик нашр этилди. 160 саҳифадан иборат китоб лотин ёзувида чиқарилган. Ушбу қўлланма ўзбек тилини бошловчиларга грамматика асосларини ўзлаштириши учун 20 та бошланғич даражадаги дарсларни ўз ичига олган, деб «Рodrobno.uz» хабар бермоқда «Дунё» нашрига таяниб.

Дарслик муаллифи Токио чет тиллар университети ходими Хидака Синсуке. Унинг фикрича, ўқувчилар дарсликдаги барча дарсларни тугатгандан сўнг, улар Ўзбекистонга таржимонсиз саёҳат қилишлари ва бизнес ташрифларини амалга оширишлари мумкин.

Оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш учун эса Хидака Синсуке аудио дарсларни тайёрлади.

Ушбу нашр яқин кунларда, яъни 29 январда сотувга чиқарилади.

Маълумот учун, Хидака Синсуке 2007 йилдан бери ўзбек тилини ўрганмоқда. 2014-2016 йилларда Ўзбекистон фанлар Aкадемиясида илмий тадқиқотлар олиб борди, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва «Ўзбекистон-Япония» марказида япон тилидан дарс берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг