Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониядаги эски қамоқхона муҳташам меҳмонхонага айлантирилади

Япониядаги эски қамоқхона муҳташам меҳмонхонага айлантирилади

Фото: «Spoon & Tamago»

Япониядаги энг эски қамоқхоналардан бири 2021 йилда кўп юлдузли меҳмонхона сифатида очилади — бу ҳақда «News On Japan» ахборот нашри халқаро меҳмонхоналар тармоғи —«Hoshino Resorts» вакилига асосланиб хабар берди.

Гап Нара қамоқхонасида ҳақида кетяпти. Айтишларича, реконструкция ва бошқа бунёдкорлик ишларига 136 миллион доллар сарфланади.

Муҳандисларнинг ғоясига кўра, қамоқхонанинг бешта биносидан тўрттасида меҳмонлар учун хоналар барпо этилади.

Бу меҳмонхонада бир кеча тунаш 450—725 доллар атрофида белгиланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилгача қамоқхона вазифасини бажариб келган бу бино тарихий аҳамиятга эга. Экспертларнинг фикрича, қизил ғиштлардан роман услубида тикланган мазкур бино Мэйдзи даври (Император Муцухито даврида (1868—1912 йиллар) Япониянинг ўз қобиғидан чиқиб, жаҳон даражасидаги давлатга айланиши.) меъморчилигининг ёрқин намунасидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг