Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 Японияда зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди

 Японияда зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди

Зилзиладан энг кўп жабр кўрган Исикава префектураси маъмурияти қутқарувчилар вайроналар тагидан 48 кишининг жасадини олиб чиққанини маълум қилди. Шу билан бирга, Ното ярим оролида зилзиладан кейин бошланган бир қанча ёнғинлар ҳамон давом этмоқда.

Mainichi Shimbun газетасининг ёзишича, зилзилалар оқибатида камида 137 киши жароҳатланган.

«Биз уларни, айниқса қулаган бинолар остида қолганларни имкон қадар тезроқ қутқаришимиз керак», – деди Япония бош вазири Фумио Кисида.

Ҳозирда Ното ярим оролида минглаб япон ҳарбийлари ишламоқда. У ердаги турар-жой бинолари электр ва иссиқликдан узилиб қолган.

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, 1 январдан бери мамлакатда жами 155 та зилзила содир бўлган. Улардан энг кучлиси 7,6 магнитудани ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг