Японияда кучли зилзилалар оқибатида ўттиздан ошиқ киши ҳалок бўлди
Бугун, 2 январ куни ҳам Японияда кучли силкинишлар кузатилди. Ҳозиргача камида 30 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Душанба куни Япониянинг марказий қисмида, Ишикава префектурасидаги Ното ярим ороли яқинида 7,6 магнитудали зилзила юз берганди. Кўплаб бинолар вайрон бўлган, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолган.
Умуман олганда, душанба куни эрталабдан бери Японияда турли кучларда 155 та зилзила содир бўлди.
Кўпчилик зилзиланинг магнитудаси 3 баллдан катта эди ва уларнинг кучи аста-секин камайиб бораётганига қарамай, сешанба куни эрталаб яна олтита кучли силкиниш қайд этилди.
«Туркия жануби шарқидаги икки 7.6 ва 7.8 магнитуда кучли зилзиларда Туркия ва Сурияда жами 59 мингга яқин инсон ҳалок бўлганди (Туркиядан 50.5 минг киши, Суриядан 8.9 минг киши).
Япония ғарбидаги кучли зилзила талофатлари, унинг ер рельефини жидиий ўзгартириб юборишдаги вазият Туркиядагидан қолишмайди.
Аммо, бу икки бир кучга эга табиий офатларда аҳоли ўлими билан боғлиқ фарқлардан сезиш мумкинки, Туркия-Сурия хамда Япония мамлакатларида сейсмик хавф хатарлар, зилзиланинг хавф кўламини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ўртасида жуда катта фарқ мавжудлиги кўриниб турибди», дея ёзади метеоролог Эркин Абдулаҳатов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter