Японияда жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди
Японияда жамоат жойлари ‒ мактаб, шифохона ва давлат ташкилотларида тамаки чекишни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
100 кв. м ҳовлиси бор давлат ташкилотларида ҳовлида тамаки чекиш ихтиёрий қилиб қўйилди.
Қонундан мақсад 2020 йили ўтказиладиган Токио олимпиадасигача тамаки чекишни камайтиришдир.
Қабул қилинган қонун 2020 йилгача босқичма-босқич кучга киради.
127 миллионга яқин аҳолига эга кунчиқар юртда 20 миллион киши тамаки чекишга ружу қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter