Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда 160 тонна нефт ортилган танкер ёниб кетди

Японияда 160 тонна нефт ортилган танкер ёниб кетди

Фото:«Glavny.tv»

Япониянинг Тиба префектурасида Багама оролларига тегишли бўлган нефт ортилган «Front Hakata» танкери ёниб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Ёнғин 5 август куни эрталаб, танкернинг машина бўлинмасида содир бўлган. Кема Саудия Арабистонидан Японияга нефт етказаётган бўлган.

332 метрли кеманинг бортида 160 тонна нефт ва 25 нафар ҳиндистонлик бўлган.

Ёнғин вертолётлар ва патрул катерлари ёрдамида ўчирилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг