Япон сейсмологлари яна бир йирик зилзилани тахмин қилишмоқда
Бир муддат олдин Япониянинг Кюсю ороли жануби-шарқий соҳилида кучли зилзила юз бергани хабар қилинган эди. Ер силкиниши оқибатида камида уч киши жабрланди.
«Фавқулодда хизматлардан Миязаки префектурасида яраланган аёл ва Кумамото префектурасида яна икки киши жароҳатлангани ҳақида маълумот олинган», – дейилади Kyodo агентлиги хабарида.
Ўз навбатида, Япония бош метеорология агентлиги мутахассислари Тинч океанининг туби бўйлаб Япониянинг Сидзуока префектурасидан Сикоку ва Кюсю оролларигача чўзилган Нанкай ёриғида кучли зилзила содир бўлиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда.
Япон сейсмологларига кўра, бу ерда тахминан 100-200 йилда бир марта 8 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлади. Олимларнинг фикрича, яқин 30 йил ичида 8 ёки 9 балли зилзила содир бўлиш эҳтимоли 70-80 фоизни ташкил қилади. Бундай ҳолда, мамлакатнинг муҳим қисми зарар кўради ва Тинч океани қирғоқларига баландлиги 30 метрдан ортиқ бўлган цунами ёпирилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter