Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япон фермерлари сигирларни «зебрага ўхшатиб» бўяшяпти. Нега?

Япон фермерлари сигирларни «зебрага ўхшатиб» бўяшяпти. Нега?

Фото: PLoS ONE

Япониянинг Ямагата префектурасида сигирларни ёппасига бўяш бошланиб кетди, деб хабар берди South China Morning Post нашри. Мол терисига йўл-йўл чизиқларни чизиш учун фермерлар аэрозол бўёқ ёки енгил оқартиргичлардан фойдаланишмоқда.

Ғалати бу усулнинг самарали эканини олимлар 2019 йилда PLoS ONE журналида чиққан мақолада исботлаб беришган. Маълум бўлишича, пашша-чивинларни тинмай ҳайдайверишдан сигирлар оғир стрессга тушиб, бир дақиқада ўртача 16 марта асабийлашади. Бу охир-оқибат бузоқлар туғилишининг камайишига олиб келаркан.

Мол терисидаги йўл-йўл чизиқлар сабабли чивинлар қўнишга жой танлай олмай, ортига учиб кетади, натижада жониворлардаги безовталик ҳисси уч мартагача камаяди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг