Хрушчёвнинг набираси Москвада ўлик ҳолда топилди
Никита Хрушчёвнинг набираси Алексей Аджубей 70 ёшида Москвада вафот этди.
Алексей Аджубейнинг жасади Москванинг Тверская кўчасидаги квартирасидан топилган. Ҳозирча ўлим сабаблари расман маълум қилинмаган, воқеа жойига тез ёрдам, полиция етиб борган.
70 ёшли Аджубей вафот этган куни дўстига қўнғироқ қилиб, ўзини яхши ҳис қилмаётганини айтган. Ўша пайтда у гапиришда қийналган ва қаттиқ хириллаган.
Аджубейнинг хонадонига етиб борган тез ёрдам ходимлари квартирага кира олишмаган. Эшик бузиб очилганда Хрушчёвнинг набираси жонсиз ҳолда бўлган.
«ТАСС» шифокорларга таяниб, ўлим табиий сабабларга кўра содир бўлганини хабар қилмоқда. Агентлик суҳбатдошлари Алексей қўнғироқларга жавоб бермай қўйгани, шу боис дўстлари хавотирлана бошлагани ва унинг олдига келгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлашган. Ўлимнинг аниқ сабабини экспертиза аниқлайди.
РEН ТВ нашри Аджубей оиласининг дўстларига таяниб, Хрушчёвнинг набираси узоқ вақт хаста бўлганини хабар қилмоқда. «Алексей Аджубей сурункали касалликдан азият чекарди», деди канал суҳбатдоши.
Алексей Аджубей 1954 йилда туғилган. У Хрушчёвнинг қизи Рада ва журналист А. Аджубейнинг ўғли бўлиб, отаси турли вақтларда «Комсомолская правда» ва «Известия» газеталарининг бош муҳаррири бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter