Хорижлик аёл собиқ эрининг уйидан Пушкиннинг бир неча миллионлик қўлёзмасини ўғирлаб кетди
Сочида 51 ёшли россияликнинг уйидан таниқли шоир Александр Пушкиннинг 75 миллион рублга баҳоланган қўлёзмасини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда 28 май куни «РЕН ТВ» хабар берди.
Каналнинг маълум қилишича, май ойининг охирида эгаси ноёб буюми йўқолганини билиб қолган. У шу заҳоти собиқ рафиқасидан гумон қилиб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Терговчилар чекилган сигарета қолдиқлари, мато ва бармоқ изларини текширишган. Барча далиллар Украинанинг 39 ёшли фуқаросига бориб тақалган. Аёлнинг ўзи полицияга келиб, таслим бўлган.
Қимматбаҳо буюм олиниб, гумондор шахс ҳибсга олинди. Полициячилар РФ ЖКнинг 158-моддасига кўра («Ўғрилик») жиноий иш қўзғатишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter