Ҳомиладор аёлнинг ҳаётини 6 ёшли ўғли қутқариб қолди
Англиянинг Сток-он-Трент шаҳрида ҳомиладор аёл сепсис туфайли кутилмаганда хушидан кетиб қолди. Ўттиз бир ёшли Ники Люис ўша вақтда ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасини бошидан ўтказаётган бўлган.
Аёл кеч тушгандан сўнг ўзини ёмон ҳис қилади ва чарчаганини рўкач қилиб, ухлагани йўл олади. Унинг турмуш ўртоғи тунги вақтда ишлагани туфайли соат 18.00да ишга кетган эди.
Орадан бироз вақт ўтгач 6 ёшли Макс онасидан хабар олгани келади. У онасини уйғота олмагандан сўнг холасига Соняга қўнғироқ қилади. Суҳбат давомида онаси ғалати нафас олаётгани туфайли қўрқиб кетаётганини айтади.
Соня дарҳол тез ёрдамни чақиради ва ўзи ҳам Люислар уйига етиб келади. Макс шифокорларни ичкарига киритиш учун анча уринишига тўғри келади. У стул ёрдамида юқоридаги ғаладондан калитни олади ва уни почта туйнуги орқали шифокорларга узатади.
Ники дарҳол шифохонага олиб борилган ва у ерда унга сепсис ташҳиси қўйилган. У бир ҳафта даволанишига тўғри келди. Ники ўзига келиб олгандан сўнг, агарда ўғлининг тезкор ҳаракатлари бўлмаганда ҳаётдан кўз юмиши муқаррар бўлганини етказишди.
Орадан бир неча ой ўтгач Ники қиз фарзандни дунёга келтирди. Маҳаллий нашрлардан бири Максни «Бизнинг қаҳрамонларимиз» номинациясига муносиб деб топди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter