Холокостдан омон қолган аёл Мариупол қамалида вафот этди
Украина ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, Россия қўшини томонидан қамал қилинган Мариупол шаҳрида апрель ойида Ванда Объедкова 91 ёшида вафот этган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ванда Объедкова — Холокостдан омон чиққан, 1941 йилнинг октябрида немис қўшини Мариуполга кирганида Ванда 10 ёшда эди. Нацистлардан яшириниб жон сақлаб қолган, аммо онаси шаҳардаги бошқа минглаб яҳудийлар қатори ўлдирилган.
Ҳозирги урушда Холокостдан омон қолган иккинчи кишининг ўлими қайд этилди: 18 март куни Харьковда снаряд келиб портлаши оқибатида Бухенвалд концлагерининг собиқ маҳбуси Борис Романченко ҳалок бўлганди.
Ванда Объедкованинг қизи Ларисанинг айтишича, бутун оила сўнгги пайтларда ертўлада сувсиз, электрсиз, иссиқликсиз яшаб келган.
«Онам Мариуполни севарди, бу ердан ҳеч қаёққа кетишни истамасди», — деди Лариса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter