Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг валюта захиралари кескин миқдорда ошди

Хитойнинг валюта захиралари кескин миқдорда ошди

Хитой валюта захиралари 2023 йил апрел ойида 21 миллиард долларга ошиб, март ойидаги 3,184 триллион доллардан 3,205 триллион долларгача етди.

Бу ҳақда Валюта бўйича давлат бошқармаси (SAFE) матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

Aпрел ойида мамлакатда валюта захиралари ҳажми 2022 йил февралидан бери энг юқори кўрсаткич бўлган.

Хитойда апрел ойи охирида олтин заҳиралари 66,76 миллион унцияни ташкил этди. Март ойида бу кўрсаткич 66,5 миллион унцияни ташкил этган.

Қиймат жиҳатидан апрел ойида актив март ойидаги 131,65 миллиард доллардан 132,25 миллиард долларгача кўтарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг