Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик эркак икки мактаб ўқувчиси умрига зомин бўлди

Хитойлик эркак икки мактаб ўқувчиси умрига зомин бўлди

Шанхай шаҳридаги мактаблардан бирида номаълум кимса болаларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида икки бола ҳалок бўлган, яна бир ўқувчи ва аёл жароҳатланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бу воқеа бугун Сюэхуэй туманидаги бошланғич мактабда содир бўлган. Номаълум кимса уч бола ва бир аёлни пичоқлаб ташлаган. Шифокорларнинг елиб-югуришлари фойда бермади: иккала бола нобуд бўлди. Бир бола ҳамда аёлнинг соғлиғи хавф остида эмас.

Полиция ходимлари мактаб қоровуллари кўмагида ҳужумчини қўлга олишган. Унинг 29 ёшда экани ва ишсизлиги аниқланган.

Полиция маълумотларига кўра, ғаразли киши ишсизлиги учун жамиятдан ўч олмоқчи бўлган.

Бу Хитойда сўнгги ҳафтада содир бўлган учинчи ҳодиса. Ўтган жума куни Сиань шаҳрида пичоқли киши автобусда йўловчиларга ҳужум қилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган эди.

Душанба куни Яньтай шаҳрида бир киши юк машинасида автомобилларга ва одамларга қарата ўз узиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, ўндан зиёд киши жароҳат олган эди. Полиция ходимлари жиноятчини отиб ташлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг