Хитойдаги заводда кучли ёнғиндан 40 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Хенан провинциясидаги заводдаги ёнғин оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CГТН телеканали хабар бермоқда.
Ёнғин 20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:22да «Anyang Kaixinda Trading» заводида бошланган ва 20:00 да назорат остига олинган.
Воқеа жойига 240 нафар ўт ўчирувчи ва 63 дона техника жўнатилган. Маҳаллий вақт билан ярим тунда аланга бутунлай ўчирилган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter