Хитойда 5 балли зилзила содир бўлди

Хитойнинг жанубий-ғарбида 5 балли зилзила содир бўлди. Хитой зилзила тармоғи марказининг маълум қилишича, Юннон провинциясига қарашли Юши шаҳри Тонгай туманида 5 балли ер силкиниши кузатилган. Бу ҳақда «Sabah.com» хабар бермоқда.
Табиат ҳодисаси ернинг 7 км. қаърида содир бўлган.
Зилзила туфайли камида бир киши яраланган, иккита уйнинг деворлари ёрилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter