Хитойда 25 ёшли шахс болалар боғчасида қирғин уюштирди
Хитойнинг Гуандун провинциясидаги болалар боғчасига уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди, дея хабар бермоқда SCMP.
Ҳужум эртала Хеншан шаҳрида содир бўлган. 25 ёшли Ву исмли гумонланувчи полиция томонидан эрталаб соат 8:00 атрофида ҳибсга олинган. Хабар қилинишича, у пичоқ билан қуролланган бўлган.
Қурбонларнинг шахси маълум қилинмаган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳужум қурбонлари — ўқитувчи, икки ота-она ва уч нафар ўқувчи бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter