Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой хорижлик сайёҳлар учун чегараларини очди

Хитой хорижлик сайёҳлар учун чегараларини очди

Фото: Supply Chain Brain

Хитойда 2020 йил мартида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чеклов бекор қилинди, энди мамлакат чегаралари хорижлик сайёҳлар учун очиқ.

Мамлакатга келувчи сайёҳлардан карантинда ўтириш талаб этилмайди, бироқ ташрифдан олдин 48 соатгача бўлган муддатда топширилган ПЗР-тест манфий чиқиши шарт.

Бугун, якшанбадан бошлаб Хитой ҳукумати чет элликлар вақтинча яшаши учун оддий визаларни беришни бошлади.

Шунинг баробарида мамлакатнинг материк қисмида яшовчи аҳолиси учун хорижга чиқиш паспортлари олишга рухсат берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг