Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хитой вируси»дан яна бир киши вафот этди

«Хитой вируси»дан яна бир киши вафот этди

Хитойнинг Ухан шаҳрида учинчи одам янги турдаги коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар бериб ўтган.

Айни вақтда Ухан шаҳрида 198 киши ушбу вирус билан касаллангани аниқланган. Улардан 35 киши оғир ҳолатда ва яна 9 бемор ўта оғир ҳолатда бўлиб турибди. Қолган касалларнинг аҳволи барқарор экани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, яқиндан бошлаб Хитойда янги турдаги вирус тарқала бошлади. Январ ойида Лондон империя коллежининг юқумли касалликларни глобал таҳлил қилиш маркази олимлари бу вирус билан эҳтимолий тарзда 1500дан ошиқ одам касалланиши мумкинлигини айтган эди. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра эса бугунга қадар 1.7 минг киши касалланган бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг