Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди

Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди

Ҳиндистон ва Хитой ўртасида йирик ҳарбий можаро келиб чиқишига бир баҳя қолди.

Хитой ахборот агентлиги томонидан берилган хабарга кўра, Ҳиндистон томони ҳеч бир сабабсиз хитойлик чегарачиларни ўққа тутган. Оқибатда камида 7 киши яралангани айтилмоқда.

Бунга жавобан Хитой ракета зарбасини қўллаган. Бунинг натижасида Ҳиндистонга тегишли енгил зирҳли автомобил йўқ қилинган ва 4 киши жароҳат олган.

Ҳар икки давлатда ҳам ядро қуроли борлигини инобатга олган ҳолда таъкидланишича, ушбу ҳолат натижасида йирик қуролли можаро келиб чиқиши мумкин эди. Фақатгина фавқулодда олиб борилган музокаралар натижасида қуролли тўқнашув янада йириклашишдан сақлаб қолинди.

Ҳозирга қадар Ҳиндистон ҳарбийлари нима сабабдан Хитойга тегишли ҳудудга бостириб киргани номаълумлигича қолмоқда. Шунингдек Хитой томони қандай ракета тизимидан фойдалангани ҳам маълум эмас. Зарба аниқлиги ва кучидан келиб чиқиладиган бўлса, ҳужум давом этган тақдирда Ҳиндистон томони жуда катта йўқотишларга учраши эҳтимоли катта бўлган. Боиси, бундай ракеталардан ўнлаб, юзлаб ва ҳатто минглаб зарба йўлланса Ҳиндистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими дош бера олмаган бўларди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг