Хитой Тайванга бостириб кирмоқчими?
Хитой Тайван яқинида «айирмачиларга сабоқ» сифатида ва АҚШни огоҳлантириш мақсадида ҳарбий ўқувлар ўтказяпти. Мамлакат тўлақонли босқин уюштиришга тараддуд кўраётгани ҳақидаги миш-мишларга жавобан ХХР ТИВ вакили брифингда шундай муносабат билдирди.
Пекин расмий вакилининг таъкидлашича, АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг спикери Нэнси Пелосининг «қайноқ ташрифи»дан сўнг Хитой Тайван яқинида ўқувлар ўтказиши мутлақо қонуний ва асослидир.
Бугун, 9 август куни Пекин Тайван яқинида ХХР халқ-озодлик армиясининг ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари иштирокида янги ҳарбий ўқувларни бошлашини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter