Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси қанчага тушиши айтилди

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси қанчага тушиши айтилди

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси қиймати 4 миллиард 700 миллион доллар бўлиб, маблағнинг 50 фоизи Хитой томонидан кредит шаклида тақдим этилади. Қолган маблағни ҳар бир давлат қўшма корхонадаги улушига қараб ажратиши керак.

Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» акциядорлик жамияти раҳбари Азамат Сакиев маълум қилди.

Сакиев, эҳтимол 30 йилдан кейин бу йўл «Қирғиз темир йўли» корхонаси тасарруфига ўтиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Транспорт вазири ўринбосарига кўра, бу лойиҳа Қирғизистон фуқаролари учун 10 мингга яқин иш ўрнини яратади.

Маълумот учун, Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг