Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ўз ҳудудида BBC World News фаолиятини тақиқлади

Хитой ўз ҳудудида BBC World News фаолиятини тақиқлади

Фото: «Ria.ru»

Воқеаларни ёритиш талабларини мунтазам равишда бузганлиги ҳамда ХХР миллий манфаатларига путур етказганлиги учун Хитой ҳукумати мамлакатда BBC World News эфирга узатилишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Хитой радио ва телевидение бош бошқармаси баёнотида айтиб ўтилган.

«Канал чет эл канали сифатида Хитойда трансляция қилиш талабларига жавоб бермагани учун BBC World News ХХР ҳудудида ўз фаолиятини давом эттира олмайди», — дейилади бошқарма баёнотида.

Таъкидланишича, бошқарма каналнинг янги йилни ёритиш бўйича аризасини қабул қилмайди.

Баёнот Хитойда қамарий тақвим бўйича янги йил бошланган жума кунига ўтар кечаси эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг