Хитой асир олинган ҳинд ҳарбийларини озод қилди
Хитой уч кун олдин чегарадаги тўқнашув пайтида асир олинган ўнта ҳинд ҳарбийини озод қилди, дея хабар берди «Hindu» газетаси хавфсизлик хизмати манбаларига таяниб.
Нашрнинг ёзишича, ҳинд ҳарбийлари пайшанба куни оқшом Ҳиндистон ва Хитой ҳарбий қўмондонлари ўртасидаги музокаралардан сўнг қўйиб юборилди.
Асир олинганлар, жумладан, подполковник ва учта майор соғ-саломат қайтиб келишган, деб ёзади газета. Қўмондонликнинг таъкидлашича, ҳинд ҳарбийларидан ҳеч қайсиси бедарак йўқолмаган.
Душанба куни кечаси Галван водийсида Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасида бўлиб ўтган отишмадан сўнг икки мамлакат ўртасидаги зиддиятларнинг янги босқичи бошланди. Ҳиндистон армияси вакилларининг сўзларига кўра, Ладакх вилоятининг Галван водийсида хитойлик ҳарбийлар билан тўқнашув натижасида бир зобит ва иккита ҳинд ҳарбий аскари ҳалок бўлишган. Кейинчалик «ANI» агентлигининг хабарига кўра, Ҳиндистон томонидан 20 та ҳарбий, Хитой томонидан 43 киши жароҳатланган — улар орасида ҳалок бўлганлар ва оғир яраланганлар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter