Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хазина ўғрилари устидан суд ҳукм чиқарди — Британия

Хазина ўғрилари устидан суд ҳукм чиқарди — Британия

Фото: BBC

Тўрт йил муқаддам икки нафар ҳаваскор археолог Херефордшир графлигидаги даладан англо-сакс даврига оид 300 дона танга топиб олганди. BBC хабарига кўра, улар хазинани олибсотарларга пуллаб юборишган.

Милоднинг IX асрида зарб этилгани тахмин қилинаётган тангалар 3 млн. фунт стерлингга баҳоланган.

22 ноябрь куни бўлиб ўтган алоҳида суд мажлисларида хазинани топиб сотиб юборганлар ҳамда олибсотарлар устидан ҳукм ўқилди — уларга 10 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

300 та тангадан 31 таси топилган. Фото: BBC

Ҳукумат яширинчи сотиб юборилган тарихий ашёларни қисман топди ҳам: бир нечта тақинчоқ — улар орасида IX асрда ясалган тилла узук, аждаҳо боши шаклидаги билагузук, биллур мунчоқ, 10-50 минг фунтга баҳоланаётган 31 дона танга ҳамда кумуш ёмби, холос. Хазинанинг асосий қисми беиз йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг