Венгрия ҳукумати оталарнинг мавқеини оширмоқчи
Венгрия ҳукумати отанинг оиладаги мавқеини оширишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
16 июн куни Венгрияда Оталар куни нишонланди. Венгрия — оила номига ёт бўлган ғоялар ва гендер плюрализмига қарши курашаётган мамлакат.
Венгрия маданият ва инновациялар вазирлигининг давлат котиби Агнес Хорнунг айтишича, мамлакатда тўлақонли оилалар сони аста-секин кўпайиб боряпти, ҳукумат ўз навбатида, оталарнинг оиладаги мавқеини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда. Хусусан, бола парваришлаётган ёки парваришлашга кўмаклашаётган оталар учун тўлов тизимлари бор.
«Болаларнинг туғилиши муносабати билан оталарнинг йиллик таътил кунлари кўпаяди: бир бола учун йилига қўшимча икки кун, икки бола учун қўшимча тўрт кун, икки нафардан ортиқ фарзандлар учун қўшимча етти кун қўшиб берилади. Қолаверса, фарзанди уч ёшгача бўлган оталар 44 кунлик таътил олиш ҳуқуқига ҳам эга», — деди ҳукумат вакили.
Венгрия марказий статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2023 йилда мамлакатда никоҳдан ўтишлар ва ажрашишлар сони кескин камайди. Ўтган йили 50,1 мингта никоҳдан ўтиш рўйхатга олинди, бу олдинги йилларга солиштирганда жуда оз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter