Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»

Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»

Фото: «NBC News»

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат фуқаролари учун «Telegram» ва «WhatsApp»даги ўз рақамларини очиқлади.

«Венесуэла ва халқимиз ҳақидаги ҳақиқат учун курашга «WhatsApp» ва «Telegram» орқали қўшиляпман. Мадуро — «WhatsApp»да, Мадуро — «Telegram»да. Мана менинг рақамим — 04262168871, уни ўз гуруҳларингизга қўшиб қўйинг», — деди давлат раҳбари «Twitter»даги жонли эфир пайти.

Мадуро, шунингдек, душанба, 30 ноябрдан бошлаб чекловлар (карантин бўйича) мунтазам юмшатиб борилишига ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг