Венесуэла чегарасида 25 киши ҳалок бўлди
Боливар штатининг (Венесуэла) Бразилия билан чегарадош қисмидаги тартибсизликлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Венесуэла мухолиф парламенти депутати Ромель Гусман баёнот берди.
Депутатнинг маълум қилишича, ҳарбийлар чегара орқали инсонпарварлик ёрдами ўтказилишига кўмаклашмоқчи бўлган 25 кишини отиб ташлаган.
Бразилиянинг Пакарайма шаҳрида полиция Николас Мадурога қарши кучлар билан тўқнашувда кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.
Хабарларга кўра, Колумбиянинг Венесуэлага чегарадош Кукута шаҳридаги тўқнашувларда жабрланганлар сони 285 нафарга етган, уларнинг 35 нафари шифохоналарга ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter