Вакциналар қора бозорга чиқиб кетди — Филиппин
Филиппинда COVID-19га қарши биронта вакцинага расман рухсат берилгани йўқ. Бироқ, хориж ОАВлари ёзишича, мамлакатда коронавирусга қарши вакциналар қора бозорга чиқиб кетган, хусусан, хитойлик меҳнат муҳожирлари яширинча эмланмоқда.
Вакциналар мамлакатга ноқонуний йўллар билан келтирилмоқда.
Вакциналарнинг Филиппин қора бозорларидаги нархи Хитойдаги стандарт 30 доллардан бир неча баравар қиммат, деб ёзмоқда «The Washington Post».
Хуфиёна вакцинация фақат хитойлик ишчилар билан кузатилаётгани йўқ. 2020 йил декабрида Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳарбийлар Хитойнинг «Sinopharm» компанияси вакцинаси билан эмлангани ҳақида маълум қилганди. Ушбу хабарни кейинчалик президент хавфсизлик хизмати ҳам тасдиқлади.
Мамлакат мудофа вазири Делфин Лорензан маҳаллий ОАВга берган баёнотида бу вакциналар контрабанда йўли билан келтирилганига иқрор бўлган, аммо давлат раҳбари хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан қўриқчиларнинг саломат бўлиши учун қилинган ишни «оқлаган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter