Хитойда мактаб ўқувчиларига тўла автобус сув омборига тушиб кетди: 21 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг жануби-ғарбий Гуйчжоу провинциясида жамоат автобуси сув омборига тушиб кетиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланган, дея хабар берди Хитой Марказий телевидениеси.
Аввалроқ 16 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар берилганди.
Ҳодиса бугун, яъни 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 8:45 да содир бўлган. Аньшунь шаҳрида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус номаълум сабабларга кўра ёнга ағдарилиб кетган, йўлнинг бир томонидаги тўсиқларни синдириб, сув омборига тушиб кетган. Қутқарувчилар автобусни сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишди.
Ҳалокат сабаби ҳали маълум эмас. Сув омборида қидирув-қутқарув операцияси давом эттирилмоқда, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter