Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда яна зилзила содир бўлди

Индонезияда яна зилзила содир бўлди

Фото: «AA.com»

Индонезиянинг Ғарбий Ява штатининг шимолий-шарқидаги Ситубондо шаҳри яқинида 6,4 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

Ер силкиниши Ситубондо шаҳридан 61 километр шимолий-шарқда, ернинг 10 километр қаърида юзага келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила туфайли 3 киши ҳалок бўлган. Мамлакатда цунами хавфи эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Индонезияда июль ойидан буён бир неча марта кучли зилзила кузатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг