Дубайда кучли портлаш юз берди
![Дубайда кучли портлаш юз берди](https://static.xabaruz.com/crop/2/1/720_460_95_2128844123.jpg)
Дубайда, Жебел Али портидаги нефт омборхонаси ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Ал-Арабий ал-Жадид» газетасига асосланиб РИА Новости маълум қилди.
Al-Arabiya телеканали эса портлаш лангар кемасида содир бўлганини таъкидлаган.
«Ҳозирда Дубай фуқаролик мудофааси департаменти Жебел Али портидаги контейнер портлаши натижасида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш билан шуғулланмоқда», — дея баёнот берган амирлик ҳукумати матбуот котиби.
Жабрланганлар бўйича маълумот ҳозирча йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter